Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

    Саломатлик 14 апрел 2022 1525

    Куни кеча Бухорода «Сканжубин» доривор комплекси ишлаб чиқиш ва «Инсон саломатлиги учун муҳим биологик фаол қўшимча ва истеъмол қилинадиган қўзиқорин турларини етиштириш технологиясини татбиқ этиш» лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимот Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудда фаолият кўрсатаётган фармацевтика саноати корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, янги лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашуви доирасида амалга оширилди.

    Тадбирда шунингдек, Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азамат Наимов ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди ва истиқболли лойиҳалар тақдимотини ташкиллаштирди.

    Юқорида номи келтирилган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган Баҳорги тижоратлаштириш форумида тасдиқланиб, маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиши кўзда тутилган, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.