Франция суди Сурия президентини ҳибсга олиш учун ордер тасдиқлади

    Франциянинг Олий суди Сурия президенти Башар ал-Ассадни инсониятга қарши уруш жиноятларига шерикликда гумон қилиб, ҳибсга олиш учун ордерни тасдиқлади.

    Қайд этилишича, Франция тергов судялари, Башар ал-Ассад ва яна уч кишини Сурияда тинч аҳолига нисбатан ҳалокатли кимёвий қурол ҳужумига алоқадорликда айблаб, ҳибсга олишни сўраган.

    Бу ҳақда Франция идоралари хабарига асосланиб, BBC маълум қилди.

    Франция Терроризмга қарши кураш бўйича қўмитаси прокурорлари унинг амалдаги хорижий давлат раҳбари сифатида дахлсизлик ҳуқуқига эга эканини айтиб, Франция ордерининг ҳақиқийлигига эътироз билдирди.

    – Миллий суд амалдаги давлат раҳбари тўлиқ шахсий дахлсизликка эга эмаслигини биринчи марта тан олди, – дейди Клеменс Бечтарт, Жан Сулзер ва Клеменс.

    Маълумотларга қараганда, чоршанба куни Париж апелляция суди ордернинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганини эълон қилди.

    Башар ал-Ассаднинг Францияда судга тортилиши даргумон бўлса-да, Франция суди расмийлари бу кимёвий ҳужумлар қурбонлари учун адолат йўлидаги ҳал қилувчи қадам эканини айтди.