Франция билан савдо-иқтисодий, саноат ва сармоявий ҳамкорлик янада кенгайтирилади

    Жорий йил 3-4 июнь кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон расмий делегацияси кенгайтирилган тадбирлар дастури билан Парижга ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон- Франция Ҳукуматлараро комиссиясининг 10-йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 80 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, авиация ва машинасозлик, яшил энергетика, сув таъминоти, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бир қатор янги истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

    Бундан ташқари, ташриф доирасида Франция Президентининг континентал Европа ва Туркия масалалари бўйича маслаҳатчиси Бертран Бушвалтер, экспорт ва савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Виктор Вандевил, ташқи савдо делегат вазири Франк Ристер, шунингдек, Франциянинг Saint-Gobain, Eramet, Schneider Electric, Renault, Voltalia, Eiffage, Airbus, Orano каби йирик компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

    Савдо-иқтисодий, саноат ва сармоявий ҳамкорлик ҳажмини янада ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасблар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишда янги йирик француз компанияларини жалб этишга тайёр эканликлари билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates