ФТА билан ҳамкорлик истиқболлар таҳлил этилди

    Жорий йил 20 июнда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан Йиллик маслаҳат учрашувида иштирок этди.

    Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ижросини таҳлил этиш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида янги истиқболли ташаббусларни белгилаб олиш юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.

    ФТА билан биргаликда энергетика, сув таъминоти, яшил иқтисодиёт, чорвачилик соҳаларида 500 миллион евролик 4 та лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сув ва ўрмон хўжалиги, энергетика, банк-молия саноатини ривожлантириш йўналишларида 7 та лойиҳа ишлаб чиқиляпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва ФТА ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган эди. У ФТА томонидан Ўзбекистонни келгусида молиялаштиришнинг асосий устувор йўналишларини қамраб олади. Сув-энергетика ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик давом этади. ФТА Орол денгизи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш учун зарур бўлган инвестицияларни молиялаштириш устида ҳам иш олиб боради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates