Фуқароларнинг 1 миллиард 560 миллион сўм иш ҳақлари суд орқали ундириб берилди

    Ижтимоий ҳаёт 31 май 2022 837

    Адлия бўлимларининг энг асосий вазифаси аҳолига ҳуқуқий кўмак бериш, уларнинг ижтимоий ҳаётда бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонунан амалий ёрдам беришдан иборат.

    Биргина Фарғона вилоятида жорий йил биринчи чораги давомида адлия бўлимларига аҳолидан 4,5 мингдан ортиқ мурожаат ва аризалар келиб тушган. Ватандошларимизнинг ушбу даргоҳда юзлаб масалалари ижобий ечим топди.

    Насибахон Ахматқулова Риштон туманининг 2-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида кадрлар бўйича менежер бўлиб ишлайди. Унинг адлия бўлимига мурожаати иш ҳақларининг қонунан тўғри тўланмаётганлиги ҳақида. Адлия ходимлари билан биргаликда унинг масаласи ўрганиб чиқилиб суд тартибида бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.

    Туман марказидан олис Навбаҳор қишлоғида истиқомат қилувчи Нодирахон Ёқубжонованинг ногиронлиги бор фарзанди учун махсус болалар аравачаси зарур эди. Бироқ қизалоғини ёлғиз ташлаб кета олмаслиги учун туман адлия бўлимига бора олмай, телефон орқали мурожаат қилди.

    — Имконияти чекланган қизимга махсус аравача йўқ эмас. Бор, албатта. Бироқ кўп ишлатилганидан кейин охири тўкилди, — дейди Нодира Ёқубжонова. — Унинг устига ҳозирги аравачамиз катта ёшлилар учун. Бироз қийналаётган эдик. Маҳалла фуқаролари йиғини раисининг таклифи билан шунчаки маслаҳат учун мурожаат қилгандим. Манзилим ва ижтимоий аҳволимни билишгач, бир кун муддатда махсус болалар аравачасини келтириб берди.

    Риштон тумани адлия бўлимига жорий йил 1-чораги давомида 500 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган. Шундан 411 та ариза қонунлар доирасида қаноатлантирилди. 85 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. 244 та тақдимнома, 606 та огоҳнома киритилди. 82 та мансабдор шахсларга тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Мурожаатлар асосидаги ўрганишлар давомида, бир қатор қонун бузилиш ҳолатларига таъсир чорасини қўллаш мақсадида Давлат кадастрлар палатаси Риштон тумани филиалига тақдимнома киритилди. Аниқланишича, филиал раҳбари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш орқали фуқаро мурожаатига бефарқ муносабатда бўлиб келинган. Ва филиал раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси билан жазо тайинланган.

    Яъни Сирдарё-Сўх ИТБ ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Риштон туман бўлими, шу ташкилотнинг насос станциялари ва энергетикаси бўлими бошлиқлари, Риштон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ирригация бўлими бошлиқлари фаолиятида сансалорликлар аниқланиб, маъмурий баённомалар тузилган.

    Худди шундай маъмурий баённома Риштон туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғига нисбатан ҳам қўлланилган. Адлия бўлимининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномасини бажармаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1984-моддаси 1-қисми билан расмийлаштирилган.

    Эътиборли жиҳати шундаки, туман адлия бўлими томонидан 2022 йил I чораги давомида 186 та ҳолатда Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига 1 миллиард 560 миллион сўм миқдорида пул маблағларини ундириш юзасидан даъво аризалар киритилди ҳамда тўлиқ қаноатлантирилди.

    Шунингдек, Риштон туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларининг қонунчиликда белгиланган йўлкира ҳамда тушлик пуллари учун қўшимча тўловлар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари келиб тушган. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-бандида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда жамоа шартномасига мувофиқ йўл транспорти учун ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.

    Ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлар бўйича Риштон туманлараро судига 35 нафар ходимнинг жами 760 миллион сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича аризалар киритилиб, қаноатлантирилди.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates