баннер
5 апр 2025
21:10

    Фуқароларнинг хорижда ишлаган даври иш стажига ҳисобланадими?

    Ушбу савол чет давлатда ишлаб юрган ва чет давлатга кетмоқчи бўлган юртдошларимизни қизиқтириши табиий. Ушбу хабарда уларни қизиқтирган саволларга жавоб батафсил келтирилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 592-сон Қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ чет элда ишлаш даврлари:

    — меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;
    — 2019 йил-1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун тўланган ягона ижтимоий тўлов;
    — 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.

    Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаро ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:

    — ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
    — бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида. Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги ва ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.

    Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ёки иш берувчи томонидан тақдим этилган меҳнат шартномасига оид маълумотномалар ёки Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Labor-migration” дастурий мажмуасидаги маълумотлар, шахснинг паспортидаги, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) асосида тасдиқланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech