Германия банки билан ахборот алмашиш учун электрон платформа яратилади

    Инвестициялар 10 июл 2023 1117

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “Deutsche Bank AG” вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

    Германия банки делегацияси “Ўзбекненфтгаз” АЖда айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар, трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорликка эришиш борасида татбиқ этилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
    Шунингдек, хорижий банк томонидан кредит лойиҳалари рискини ҳисобга олиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган синдикатлашган кредит лойиҳасининг жорий ҳолати ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро молия бозорига жойлаштирилган евробондлар бўйича таҳлилий маълумотлар берилди.

    Айни пайтда “Deutsche Bank AG” томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ахборот алмашиш тезкорлигини йўлга қўйиш мақсадида электрон платформа яратиш бўйича концепция лойиҳаси тайёрланяпти. Келгусида ушбу платформа Ўзбекистон инвестиция бозори жозибадорлигини ошириш ва сармоядорларни жалб этиш, банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларни муҳокама этиш майдонига айланади.
    Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
    Маълумот ўрнида: “Deutsche Bank AG” активлари бўйича Германиядаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади. Валюта бозорининг асосий иштирокчиси бўлган банк дунёнинг 59 давлатидаги филиал ва ваколатхоналари орқали 28 миллион мижозга хизмат кўрсатиб келяпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates