Германияда ўзбек маҳсулотлари

    Шу кунларда Германиянинг Берлин шаҳрида "Яшил ҳафталик — 2024" форуми бўлиб ўтмоқда.

    Дунёнинг 70 га яқин давлатидан делегация ва компаниялар, 10 дан ошиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган ҳафталик доирасида қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва халқаро озиқ-овқат кўргазмалари ҳам ташкил этилади.

    Ушбу ҳафталик доирасида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” стендининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Кўргазмада иштирок этаётган хорижликлар ҳамда нуфузли меҳмонлар юртимиз павильонига катта қизиқиш билдирмоқда.

    Бу бежизга эмас, албатта. 163 квадрат метрда жойлашган стендимиз ҳар қандай меҳмонга юқори кайфият, унутилмас таъм ва завқ бера олади. Негаки, миллий стендда янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари, шарбатлар, жемлар, ёғ маҳсулотлари, салқин ичимликлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқа 192 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилган.

    Қуёшли заминимизда етиштирилган сархил ноз-неъматлар, қуритилган мевалар, сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларидан баҳраманд бўлаётган барча меҳмонларга Ўзбекистондан келган ошпазларимиз томонидан палов ҳам тайёрланди.

    Ушбу ҳафталик ва кўргазмада дунёнинг турли бурчакларидан озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчилари ташриф буюриб, кўргазма майдонида ўз маҳсулотларини намойиш этишади. Кўргазмада иштирокчилар ўз маҳсулотларини синовдан ўтказади, унинг одамлар учун қизиқарли ёки аксинча эканини таҳлил қилади.

    Ушбу кўргазма доирасида учрашувлар, келишувлар ҳамда инвестицион ва ҳамкорлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates