Германияда сув тошқини туфайли аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда

    Германия жанубида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчкидан сўнг поезд рельсдан чиқиб кетди. Ушбу ҳодиса ва сув тошқини хавфи туфайли шаҳарлараро поездлар қатнови тўхтатилган.

    Баварияда (Германия) 2 июнь, якшанба куни сув тошқини хавфи остида бўлган ҳудудларда кучли ёмғир фонида расмийлар аҳолини эвакуация қилиш кўламини кенгайтирмоқда. Бавариянинг ўнта коммунасида Дунай дарёси ва унинг ирмоқларида сув сатҳининг кўтарилиши муносабати билан табиий офат эълон қилинган ва у ерда қутқарувчилар ишламоқда.

    Аҳолини хавфсиз ҳудудларга ташиш чоралари кўрилмоқда. 2 июнь куни эрталаб Бавария жанубидаги Кюленталь ва Алльманнсхофен аҳолиси зудлик билан уйларини тарк этишга чақирилди. Ўзини-ўзи эвакуация қила олмаганларга автобуслар ажратилиши ваъда қилинган.

    Бавариянинг Нойбург-Шробенхаузен округидаги Шробенхаузен шаҳрида ҳам табиий офат эълон қилинган, 670 нафар аҳолини эвакуация қилишга тайёрланди.

    Бавария Қизил Хоч ташкилоти қутқарув қайиқлари ва ғаввосларни Бавариянинг Гюнцбург округига жўнатди, у ерда бир қатор сув омборларида сув сатҳи энг юқори даражага етди, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates