Ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда пиёз ҳосилига зарар етиши мумкин

    EastFruit экспертлари эътиборни минтақадаги пиёзнинг йирик экспортчилари бўлган Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши прогнозига қаратмоқда.

    Бу март ойида ушбу мамлакатларнинг жанубий ҳудудларида йиғиб олинадиган эртапишар пиёз ҳосилига, шунингдек, карам ва сабзи каби бошқа эртапишар сабзавотларнинг ҳосилига таъсир этади. Бундан ташқари, ёнғоқ ҳосилининг бир қисми хавф остида.

    Мева-сабзавот бизнеси бўйича халқаро эксперт Бахтиёр Абдувоҳидовнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда минтақада ҳаво жуда иссиқ – кундузи ҳаво ҳарорати 20 даражадан ошиб кетган. Натижада, кўплаб ҳудудларда бодом аллақачон гуллашни бошлаган ва бошқа мевали дарахтларда куртаклар очилиш арафаси.

    Бироқ яқин кунларда ҳатто Тожикистоннинг жанубий вилоятларида ҳам ҳаво кескин совиб, 7-10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистонда вазият оғирроқ, уларда ҳаво ҳарорати кечаси минус 12-13 даражагача тушиши, кундузи эса совуқ бўлиши кутилмоқда. Мутахассиснинг фикрича, эртапишар пиёз аллақачон униб чиққан, бу эса ҳосилнинг бир қисмини йўқотилишига олиб келиши мумкин.

    Ўтган мавсум тажрибаси шуни кўрсатадики, эртапишар пиёз ҳосилининг бир қисми бой берилиши мумкин. Пиёзнинг сифати ҳам ёмонлашиши, совуқ туфайли ҳосилни йиғиш муддати кечикиши мумкин.

    Хулоса қилиб айтганда, ҳавонинг совиб кетиши Марказий Осиёда пиёз бозоридаги кескинликни бироз пасайтириши мумкин, бу ерда маҳсулот захиралари юқорилигича, нархлар эса нисбатан пастлигича қолмоқда. Эртапишар пиёз ҳосилининг бир қисмининг бой берилиши кутилмоқда, йиғим-терим муддатининг кечикиши омборда тўпланган маҳсулотларнинг катта захираларини сотиш имкониятини беради.

    Шунингдек, совуқ ҳаво мажбурий тарзда совитмасдан ёпиқ жойларда сақланадиган пиёз экинларининг йўқотилишини камайтиради. Ҳар ҳолда, бу ҳодиса бозор учун ижобий бўлиб, сўнгги пайтларда ўсиб бораётган пиёз нархининг барқарорлашишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, деб хабар беради east-fruit.com.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates