Ўзбекистон туризм имкониятлари Франциянинг «IFTM-Top Resa» кўргазмасида намойиш этиляпти

    Туризм 18 сентябр 2024 120

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида 17 сентябрда ўз ишини бошлаган «IFTM-Top Resa» халқаро туристик кўргазмада иштирок этяпти.

    Делегация таркибидан «Uzbekistan airways» АЖ ва ўнлаб йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ўрин олган.

    Кўргазма доирасида миллий маданий анъаналар услубида ташкил этилган Ўзбекистон павильонида мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижда кенг оммалаштириш ва иштирокчи давлатларидан туристлар оқимини янада кенгайтириш мақсадида миллий компанияларимиз томонидан янги йўналишлар ва турпакетлардан иборат маҳсулотлари кенг намойиш этилди. Делегация вакиллари иштирокида потенциал ҳамкорлар билан 200 дан ортиқ G2B ва B2B учрашувлар ўтказилди ва аниқ узоқ муддатли келишувларга эришилди.

    Тадбирда 50дан ортиқ хорижий давлатлар туризм вазирлари ва 170га яқин мамлакатдан мингдан ортиқ туристик компаниялар қатнашяпти.

    Кўргазма очилишига бағишланган бу йилги қабул маросимига Ўзбекистон Республикаси ҳаммезбонлик қилди. Ўзбекистон томони иштирокчиларга охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари бўйича батафсил маълумот берилди.

    Маросимда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини тарғиб этадиган фото ва видеоматериаллар, турли қўлланмалар ҳамда миллий чолғу асбоблари куйлари остида мамлакатимиз рақс дурдоналари намоён этилди. Сўзга чиққан «IFTM-Top Resa» директори Лоуренс Габоре ва Франция Саёҳат агентликлари уюшмаси президенти Валери Бонед Ўзбекистон томонига ушбу тадбирни қўллаб-қувватлаганлиги ва ажойиб маданий дастурни ташкил этганлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Таъкидланишича, бу нуфузли тадбир айниқса Европа давлатларида Ўзбекистонни устувор туризм йўналиши сифатида ёритиш ва туризм оқимларини кўпайтириш учун янги платформа бўлиб хизмат қилади.

    Кўргазма 19 сентябргача ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates