Ҳиндистон: заводдаги ёнғин қурбонлари сони 17 кишига етди

    Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги фармацевтика заводида юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, корхонада дастлаб номаълум электр муаммоси туфайли портлаш содир бўлган, шундан сўнг у ерда ёнғин бошланган. Бинодаги ходимлар куйиш жароҳати олган ва шифохоналарга етказилган.

    Фармацевтик ингредиентлар ишлаб чиқарадиган корхонада жами 380 киши икки сменада меҳнат қиляпти. Фавқулодда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates