Ҳиндистон Метеорология Департаменти (ИМД) маълумотларига кўра, май ойида Ҳиндистон бўйлаб иссиқ кунлар 125 фоизга ошган. Деҳлида ҳарорат 50 даражага етган. Бу эса сув ва электр таъминотларида жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда. Кузатилаётган ҳаво ҳарорати одатдагидан анча юқори бўлиб, бир миллиард одам жазирамадан азият чекмоқда.
Маълумотларга кўра, кузатилаётган жазирама туфайли сўнгги 72 соат ичида камида 50 та ўлим қайд этилган. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Шарқий Одиша штатида жазирама туфайли бир кунда 45 киши ҳаётдан кўз юмган.
Олти ҳафтадан буён давом этаётган “Мамот” сайловларида навбатчилик қилаётган ишчиларнинг 33 нафари сайловнинг эттинчи ва охирги босқичи ўтказилаётганда вафот этган.
Аввалроқ, Ҳиндистонда Сайлов комиссияси миллиардга яқин сайловчилар иштирокидаги миллий сайловларни режалаштиришда аномал иссиқни ҳисобга олмагани учун танқид қилинганди.
Сайловчилар ўзларини ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай тайёргарлик кўрмасдан, жазирама иссиқда ишлашмоқда. Аввалги босқичларда эса сайловчилар ноқулай об-ҳаво шароитидан шикоят қилишган. Маҳаллий ОАВлар ҳам бир неча киши аномал иссиқдан ҳушидан кетганини хабар қилган эди.