Ҳиндистонда жангарилар томонидан уюштирилган отишма оқибатида автобус дарага тушиб кетди

    Ҳиндистон шимолида номаълум қуролли шахслар зиёратчиларни олиб кетаётган автобусга қарата ўқ узиши туфайли автобус дарага тушиб кетди, оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

    NDTV телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса Жамму ва Кашмирнинг иттифоқ ҳудудида содир бўлган.

    Автобусда маҳаллий ибодатхонага кетаётган ва террорчилар томонидан ўққа тутилган зиёратчилар бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина йўлдан чиқиб кетган.

    Воқеа жойига ҳарбийлаштирилган полиция ва қуруқликдаги кучлар юборилган. Террорчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

    1947 йилда Британия Ҳиндистони мустақил бўлиб, диний жиҳатдан икки давлатга бўлинганидан бери Кашмир Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсли ҳолатни келтириб чиқарди. Айни пайтда Кашмирда давлат чегараси йўқ: унинг ҳудуди назорат чизиғи билан бўлинган. Ҳиндистон қисмида мамлакатдан ажралиб чиқиш тарафдори бўлган фаол гуруҳлар мавжуд. Нью-Деҳли қўшни Покистонни экстремистларни қўллаб-қувватлашда айблайди, деб хабар беради tass.ru.