Қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган фирибгарнинг “умри камайди”

    Сирдарё вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда коррупцион ҳолатларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар Электр тармоқлари корхонаси (ЭТК) бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўм пул маблағини фуқаро У.М. орқали қайтариб олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates