«Hl Technology» компанияси Ўзбекистонга 10 миллион долларлик инвестиция киритади

    Инвестициялар 12 январ 2024 661

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев ХХРнинг «Hl Technology» компанияси вакиллари билан мулоқот ўтказди.

    Учрашувнинг асосий мавзуси мамлакатимизда чармсаноат, қурилиш, мебелсозлик ва автомобилсозлик саноати учун зарур бўлган елим хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи бўлди.

    Маълумот учун: «Hl Technology» компанияси Хитойнинг Исин шаҳрида жойлашган. Асосан, елим, акупунктур ёпиштирувчи пахта, тўқилмаган мато, сунъий мўйна, кимёвий моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания илмий тадқиқотлар маркази, ишлаб чиқариш ва сотув тармоқларини ўз ичига қамраб олган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 000 тоннани ташкил этади. Ўзбекистонда Фарғона, Самарқанд вилоятларидаги корхоналар билан яқин ҳамкорлик алоқларини йўлга қўйган.

    Мулоқотда компания менежери Жун Шао Ўзбекистонда сўнги йилларда ишлаб чиқариш салоҳиятининг ортаётгани, халқаро бозорда мамлакатимиз маҳсулотларига талабни юқорилиги, ҳукумат томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак Хитойлик инвесторларни мамлакатимизга сармоя киритишга қизиқишини ошираётганини такидлади.

    Музокарларда «Hl Technology» компанияси Ўзбекистонда саноат тармоқлари учун зарур бўлган елим ва формалин хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини билдирди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 10 миллион долларни ташкил этади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Қайд этиш керак, 2023 йилда Ўзбекистон саноат корхоналари умумий миқдорда 31 миллион долларлик елим хом ашёсини хориждан импорт қилган. Ушбу лойиҳанинг ҳаётга самарали амалга оширилиши натижасида камида 50 фоиз ички бозор талаби қопланишига эришилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates