Ҳоким ўринбосари «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчиларидан 6 нафарини ўз қарамоғига олди

    Ижтимоий ҳаёт 29 ноябр 2021 2585

    Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Лазизбек Ахмедов ва унинг турмуш ўртоғи Райхонахон «Янги Ўзбекистон болалари» номли оилавий болалар уйини ташкил этди.

    Улар Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси»дан 4 нафар ўғил ва 2 нафар қиз болаларни ўз тарбиясига олди.

    Маҳалланинг ибратли оиласига барча ҳавас билан қарайди. Уларнинг уч ўғил ва бир қизи бўлиб, ўғиллари мактабда, қизи эса мактабгача таълим ташкилотида таҳсил олмоқда.

    Оила бошлиғи Лазизбек Гулистон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, турмуш ўртоғи Райхонахон эса банк ходимаси бўлиб ишлайди. Тарбияга олинган болалар учун хонадонда барча шароитлар яратилган.

    Маълумот ўрнида, бугунга қадар вилоятнинг Мирзаобод туманида битта, Гулистон шаҳрида учта оилавий болалар уйи ташкил этилган, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates