Ҳудудлараро форумда 70 миллион долларлик келишув шартномалари имзоланди

    Бизнес 24 январ 2024 627

    Хитойнинг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон -Хитой биринчи ҳудудлараро бизнес- форуми ҳамда “Made In Uzbekistan” миллий кўргазмаси ташкил этилди.

    Ушбу икки тадбирда Ўзбекистон делегацияси таркибида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо корхоналар вакиллари иштирок этиб, Хитой компаниялари ва инвесторлари билан самарали мулоқот ва музокаралар ўтказди.

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси Хитойнинг чарм-пойабзал соҳасида фаолият юритаётган йирик компаниялари билан ҳамкорлик йўналишларида музокаралар олиб борди. Музокаралар давомида Хитой компанияларига юртимизда давлат томонидан инвесторлар учун берилган имкониятлар, соҳанинг бугунги кундаги ҳолати, экспорт географияси ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат кўрсаткичлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

    Хусусан, Хитойнинг “Wenzhou Jinsheng Trading Co.,Ltd» ва “Veng Yubiao” каби компаниялар билан юртимизда чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш мақсадида қорамол терисини чуқур қайта ишлаш ва енгил турдаги пойабзал (тапочка) учун хомашё ишлаб чиқариш ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

    Шунингдек, “Made In Uzbekistan” кўргазмасига ташриф буюрган хитойлик компанияларга маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган чарм-пойабзал ва желатин маҳсулотлари намойиш этилди. Жумладан, Хитойнинг “Yangling Guohe Cross-border E Commerce Co., Ltd” ва “Zaozhuang Tong You Trading Co.,Ltd» каби компаниялар томонидан маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган чарм маҳсулотларини сотиб олиш таклифлари билдирилди.

    Хитойнинг “Pus” компанияси ижрочи директори Лансе Лию билан ўтказилган музокараларда ушбу хорижий компания томонидан юртимизда желатин маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифи билдирилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ер майдонини аниқлаш мақсадида, жорий йил март ойида Ўзбекистонга ташриф буюришга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, Хитойнинг “Wuxi Hanlin Industrial Technology Co., Ltd.» компанияси билан юртимизда ишлаб чиқариш жараёнлари хусусан, пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўлган клей маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

    Шунингдек, экспорт йўналишида ҳам кўплаб хорижий компаниялар билан учрашувлар ўтказилиб, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. Жумладан, Хитойнинг “Shenzhen Juhezhen Supply Chain” ва “Shenzhen Shunliyuan Import and Export” каби компаниялар томонидан “Nafis Charm”, “Baraka Leather” ва “Hamkor Nur Savdo” маҳаллий корхоналарида ишлаб чиқарилаётган чарм маҳсулотларини сотиб олиш таклифлари билдирилди.

    Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган “Top Quality Brend” корхонаси ва Хитойнинг “Power Uhuru Share Ltd” компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокараларда мамлакатимизда желатин хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича фикр алмашилди. Халқаро стандартлар асосида барпо этиладиган лойиҳа 2024-2025 йилларда амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этади. Музокаралар якуни билан томонлар келишув шартномасини имзолади.

    Музокаралар сўнггида, Хитой компаниялар билан умумий қиймати 70 миллион долларлик савдо-инвестиция шартномалари имзоланди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates