Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жами 50 дона турли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.
Маълумотларга кўра, шаҳарда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Т. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 14 дона “Регапен“ ва 8 дона “Тропикамид“ номли дори воситаларини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 27 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен“ номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.