Унга кўра, вулқоннинг отилиши туфайли 2,5 километр баландликкача осмонни кул булути қоплаган. Маҳаллий ҳокимият аҳолини пирокластик оқимлар юзага келиши эҳтимоли туфайли ҳушёр бўлишга чақирди. Шунингдек, улар Ибу кратерига 2 километр масофгача яқинлашишни тақиқлашди.
18 минг оролдан иборат дунёдаги энг йирик Индонезия архипелаги Тинч океанининг олов ҳалқаси деб аталадиган ҳудудида жойлашган, шунинг учун минтақа кучли сейсмик фаолликка дучор бўлади. Умуман олганда, Индонезияда 500 дан ортиқ вулқон мавжуд бўлиб, улардан 130 га яқини фаол, деб хабар беради tass.ru.