Индонезия: сув тошқини ва кўчки қурбонлари сони 26 кишига етди

    Индонезиянинг Ғарбий Суматра вилоятида юз берган сув тошқини қурбонлари сони 26 кишига етди, 11 кишининг тақдири номаълум, деб хабар берди Langgam.id маҳаллий портали.

    Табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги раҳбари Абдул Мухарий ёзма баёнотида кўчки ва сув тошқинидан 39 мингдан ортиқ одам жабр кўрганини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.