Индонезияда кўчки содир бўлди, оқибатда 19 киши ҳаётдан кўз юмди

    Индонезиянинг Жанубий Сулавеси вилоятида юз берган кўчки оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмди, мутахассислар яна икки кишини қидирмоқда.

    “19 киши ҳалок бўлди, шундан тўрт киши Жанубий Макаледа, яна 15 киши Макаленинг қадимий туманларида ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирда биз бошқа қурбонларни қидирмоқдамиз”, деди маҳаллий фавқулодда вазиятлар агентлиги раҳбари Сулаймон Малия.

    Унинг сўзларига кўра, бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган икки киши кўчки вайроналари остида қолган бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.