Инфографика: Қорақалпоғистоннинг 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига уч кунлик ташрифи давомида бутун ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлил этилмоқда.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари 2017-2021 йилларда амалга оширилган фаол ислоҳотлар жараёнида Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларни тақдим этди.

    Қорақалпоғистон Республикаси (ҚР) йирик табиий, минерал ва қишлоқ хўжалиги ресурслари, меҳнат салоҳияти, йўл, транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари, саноат инфратузилмаси, қулай географик жойлашуви ва катта ҳудудига эга.

    Ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) беш йил давомида 32% ёки 26,3 трлн. сўмга ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 трлн. сўмдан 16,6 трлн. сўмгача (30% ўсиш) ўсди.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20%га ўсиб, 2021 йилда 12,3 трлн. сўмни ташкил этди (2017 йилда - 5,0 трлн. сўм).

    Ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2017 йилдаги 19,2 мингдан 2021 йилда 27,4 минг тага етди (ўсиш 59%).

    Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2017-2021 йилларда 102 км газ қувири тармоқлари, 105 км автомобил йўллари ишга туширилди ҳамда 2 278 км сув таъминоти тармоқлари тортилди ва таъмирланди.

    Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва муносиб турмуш шароити яратиш борасида аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш каби вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ўтган беш йил мобайнида ҳудудда 4 390 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 15,2 минг, мактабларда 38,3 минг ўрин яратилди, шифохоналарда 930 та койкалар жойлаштирилди.

    Шу давр мобайнида 127 мингга яқин иш ўрни яратилди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан жорий йилнинг январь ойида ҳисобланган Ишбилармонлик фаоллиги индексида (ИФИ) Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсишни кўрсатди.

    Президентнинг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган "2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори шаҳар ва туманлар "ўсиш нуқталари"га мувофиқ иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини янада ривожлантиришга туртки берди.

    Оролбўйи ривожланишида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани ҳудудлардан бирига бириктирилган. Масалан, Мўйноқ тумани Тошкент вилоятига, Қорақалпоғистон пойтахти Нукус эса Тошкент шаҳрига бириктирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates