Иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шартлари белгиланди

    Халқаро ҳамкорлик 14 декабр 2022 1252

    Анқара шаҳрида бўлиб ўтган «Иқлим ўзгариши ва озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқ – инсон ҳуқуқлари талқинида» мавзусидаги халқаро симпозиумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили иштирок этди.

    Шу йил 7-8 декабрь кунлари бўлиб ўтган ва бутун дунёдан 100 дан ортиқ эксперт қатнашган ушбу тадбир Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик бўйича институти томонидан ташкил этилди.

    Ялпи мажлисларда Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик бўйича институти раиси профессор Муҳаррам Қилич, БМТнинг Озиқ-овқат ҳуқуқи бўйича собиқ (2014-2020 йиллардаги) махсус маърузачиси профессор Ҳилол Элвер, яна бир қатор йирик экспертлар ва олимлар, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаев сўзга чиқди.

    Юртимиз вакили ўз нутқида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш, Орол фожиасининг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда «Яшил Макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ истиқболли чора-тадбирлар ҳақида тўхталди.

    Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, хусусан, Жаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш ғояси Симпозиум иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Шунингдек, амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

    Симпозиум қатнашчилари шу йил декабрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим» глобал форуми якунларидан ҳам хабардор этилди. Глобал форум Якуний ҳужжатида акс этган тавсиялар қаторидан болалар ва ёшлар ўртасида экологик таълимни кучайтириш, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам жой олгани таъкидланди.

    Халқаро анжуман иштирокчиларининг тақдимотларида иқлим ўзгариши оқибатлари миллионлаб инсонларнинг кенг доирадаги ҳуқуқларидан фойдаланишига салбий таъсир кўрсатаётгани ташвиш билан қайд этилди. Бу ўринда, жумладан, инсоннинг озиқ-овқат, ичимлик сув, санитария шароитлари, соғлиқни сақлаш ва уй-жойга оид ҳуқуқлари ҳақида сўз борди.

    Иқлим ўзгаришига қарши курашиш усулларидан бири экология хавфсизлигига таянган қишлоқ хўжалигини жорий этишдир. Чунки саноатлашган қишлоқ хўжалиги таъсирида атроф-муҳитнинг бузилиши иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларнинг янада қалтислашишига олиб келади.

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини таъминлаш учун барча давлатлар иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва ҳавога углерод чиқариш ҳажмини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши керак.

    Симпозиум иши доирасида экология ва озиқ-овқат инқирозлари шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибалар алмашилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates