Халқаро кўргазма маҳаллий корхоналаримизга ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш жараёнларини халқаро стандартлар асосида амалга ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни жорий этиш ва тайёр маҳсулотларни халқаро бозорга сотиш бўйича самарали келишувларнинг қўлга киритилишига имкон яратди.
Хусусан Наманган вилоятида жойлашган Ботир-Муҳаммад-Али МЧЖ Хитойнинг йирик ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. EVА грануласидан турли хилдаги пойабзаллар тайёрлашга ихтисослашган корхона, ишлаб чиқаршни модернизация қилиш орқали ҳам маҳаллий ҳам халқаро бозорга янги коллекцияларни тақдим этишни режа қилган.
Кўргазма доирасида Уюшмага аъзо корхоналар жаҳон бозорида саноат маҳсулотлари донори саналган Хитой билан икки томонлама ҳамкорлик келишувларига эришди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Кўргазма якуни билан умумий қиймати 12,7 миллион долларлик келишув ва шартномалар имзоланди.









