Исландияда вулқон ҳаракатга келди: лава оқими шаҳарга етиб борди

    Исландия жануби-ғарбий қисмида вулқон отила бошланди. Лава балиқчилар шаҳри – Гриндовикка етиб борди ҳамда бир нечта уйда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлди.

    Ҳеч ким жабрланмади. Гриндавикнинг 4000 га яқин аҳолиси муддатидан олдин эвакуация қилинди.

    Лава шаҳарга етиб келишидан сал аввал аҳоли пунктидаги уйлардан атиги 50 метр нарида янги ёриқ пайдо бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.

    Гриндавик мэри Фаннар Юнассон аввалроқ вулқон отилишини “аҳоли учун катта ва жиддий зарба” деб атаган эди.

    Исландия Президенти Гудни Йоханнессон инфратузилма хавф остида бўлиши мумкин бўлса-да, одамларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини айтди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates