Бу ҳақда элчихона маълумотларига таяниб Aljazera хабар берди.
Қайд этилишича, номаълум шахс қоровулдан музей қаердалигини сўраган ва қўлидаги сумкадан арбалетни (камон) чиқариб қоровулга қарата ўқ узиб уни яралаган. Полиция ходимининг тезкор ҳаракатлари билан номаълум шахс отиб ўлдирилган.
Ҳозирда элчихонага ҳужум қилган одамнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Сербия президенти Александр Вучич, элчихонага ҳужумни теракт дея баҳолади ва қуролли тажовузга алоқадорларнинг барчаси аниқланишини айтди.
«Биз ҳужумчининг шерикларини қидирмоқдамиз. Биз барча дипломатик ваколатхоналарни ҳимоя қиламиз, шунингдек, хавфсизлик ва ҳимояни кафолатлаймиз», – деган Сербия президенти.
Расмийларга кўра, ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинган.