Истеъмолчилар фойдасига салкам 1,5 миллиард сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси, ўтган тўққиз ой  давомида  истеъмолчилардан келиб тушган 685 та мурожаатларни ўрганди.

    Унга кўра, умумий қиймати 1 млрд 468 млн 649 минг 289 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Унинг 2 млн. 430 минг 288 сўми назорат қилувчи идоралар ёрдамида, 4 млн. 911 минг сўми эса суд идоралари ёрдамида ҳал қилинди.

    Мурожаатларнинг 361 таси ёзма, 309 таси оғзаки ва 15 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган. 14 та мурожаат Ҳукумат идораларидан, 160 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали келиб тушган, 511 та мурожаат ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки равишда келган.

    Ҳудудий бирлашма ахборот хизмати маълумотлари кўра, тизимда ташкилланган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 373 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат, юзма-юз мулоқотлар давомида тизим ташкилотлари раҳбар ходимлари томонидан 500 нафар фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates