Италияда "Самарқанд матолари ва олтинлари орзуси сари" номли мақола нашр этилди

    Италияда чоп этиладиган йирик босма нашр - «Corriere della Sera» газетасининг иловаси бўлган «Sette» журнали саҳифасида «Самарқанд матолари ва олтинлари орзуси сари» сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

    Унда Париждаги машҳур Лувр музейи ва Араб дунёси институтида очилган Ўзбекистон маданий меросига бағишланган йирик кўргазмаларга оид атрофлича маълумотлар қаламга олинган.

    Мақола муаллифи, журнал мухбири Франческа Пинининг ёзишича, кўргазмаларда афсонавий шаҳар Самарқандга ва Ўзбекистон маданиятига бағишланган юксак заргарлик санъати хазиналари, гиламлар, кийим-кечаклар, матолар, безакли нақшларга бой сўзаналар намойиш этилмоқда.

    «Мазкур кўргазмалар кўп асрлик ўзига хос анъаналар ва бой тарихдан гувоҳлик беради. Луврдаги кўргазма 2023 йилнинг 6 мартига қадар, Араб дунёси институтида эса 4 июнгача давом этади», деб ёзади «Sette» журнали.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates