Жаҳон банки ёрдамида BPO марказлари ташкил этилади

    Жаҳон банки вакиллари билан «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида BPO марказларини ташкил этишга кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди.

    Жорий йил 27 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда BPO (Business Process Outsourcing) ва KPO (Knowledge Process Outsourcing) хизматлари бозорида янги иш ўринларини яратиш йўналишида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш»ни ривожлантириш ва кенг кўламли лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Таъкидланганидек, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш – вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида масофавий хизматлар кўрсатиш марказлари (BPO-марказлари)ни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўзда тутилган.

    Томонлар ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиши доирасида муҳимлигини қайд этиб, уни самарали амалга ошириш ва АКТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates