Жаҳон банки Қишлоқ хўжалигини модернизация қилишда ҳамкорлик қилмоқчи

    Агросектор 15 апрел 2022 1728

    2022 йил 13 апрелда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ҳамда Жаҳон банки вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасининг ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси директори Саидагзам Алимов, Жаҳон банки бош иқтисодчиси Сергей Зоря, эксперт Санжар Бабаев ҳамда «BePro Dasturchilar Markazi» МЧЖ Архитектор компанияси, вазирлик масул ходимлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирок этди.

    Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тизими Концепциясида ер ресурсларини бошқариш соҳасида экин турлари индентификацияси, ҳосилни прогнозлаштириш; сув ресурсларини бошқариш ва ирригация самарадорлигини аниқлаш; агросаноат мажмуининг молиявий ресурсларини бошқариш каби устувор йўналишларни амалга ошириш белгиланган.

    «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашган платформасини илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ ишлаб чиқиш тадбирларига Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида дастлаб жами 20 миллион доллар, шундан ер бошқаруви тизими учун 8,2 миллион доллар, техник таъминот, ускуналар хариди ва инфратузилмани яратишга 6,8 миллион доллар ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимига 5 миллион доллар йўналтиришга розилик олинди.

    Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки тақдим этилган материаллар ҳамда архитектор ишини талаб даражасида эканлигини алоҳида маъқуллаб ўтди.

    Ҳозирда компания томонидан Агросаноатни рақамлаштириш маркази билан ҳамкорликда «Рақамли қишлоқ хўжалиги ягона интеграциялашган платформасини яратиш» лойиҳаси бўйича агросаноат мажмуасига кирувчи 35 та вазирлик ва идора ҳамда вазирлик тизимидаги 14 та ташкилотнинг рақамли инфратузилмалари, ахборот тизимлари, бизнес жараёнлари ўрганилди.

    Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ҳамда Архитектор компанияси томонидан амалга оширилган ишни ва тақдим этилган материалларни юқори даражада эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates