Жамиятда хотин-қизлар сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 25 октябр 2022 1338

    Куни кеча Инновацион ривожланиш вазирлигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, сиёсий партияларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича масъул вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутат аёллари хамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Давра суҳбатида асосий эътибор хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки, гендер тенглик соҳасидаги миллий қонунчилик, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Пекин ҳаракатлар платформаси ва барқарор ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган халқаро ва миллий мажбуриятлар аҳамиятини жамоатчиликка тушунтиришга қаратилди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунда гендер тенглик давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Шу билан бирга гендер тенглик – бу инсон қадри, эркинликлари ва манфаатларини кафолатлаш, глобал миқёсда ва давлатлар барқарор тараққиётини таъминлашнинг асосий талаблари ҳамда зарурий шартларидан ҳисобланади.

    Ўзбекистонда гендер тенглик ва гендерга нисбатан сезгир институтлар яратилгани, бу борада мустаҳкам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг самарасидир.

    Тадбирда Гендер стратегиясини амалга оширишнинг устувор йўналишлари, хусусан, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича сиёсий партиялар вакилларининг тақдимотлари ўтказилди.

    Ўз навбатида, сиёсий партия вакиллари томонидан жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган гендер тадқиқотларини амалга ошириш ва сайлов мобайнида аёл номзодларни қўллаб-қувватлаш жараёнида дуч келинаётган муаммоларни тизимли тадқиқ этиш ва бартараф этишга эътибор қаратиш, вакиллик органларида фаолият олиб бораётган депутат аёллар фаоллигини мунтазам ўрганиш, ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда уларни рағбатлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

    Давра суҳбати якунида жамият ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини ва барча даражада етакчилик учун тенг имкониятларни таъминлаш борасидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда сиёсий партияларда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates