Жанубий Корея Ўзбекистонда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширади

    Халқаро ҳамкорлик 1 феврал 2023 1962

    Жорий йил 31 январда Тошкент шаҳрида хорижий мутахассислар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

    Тадбир Кореянинг иқтисодий инновацион ҳамкорлик бўйича «EIPP» (The Economic Innovation Partnership Program) дастурининг Ўзбекистондаги лойиҳалари доирасидаги олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланди.

    Семинарда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси, Эксимбанки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, етакчи консалтинг компаниялари мутахассислари иштирок этди.

    Тадбир давомида EIPP лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши, жумладан, фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш ва яримўтказгичли электроника бўйича инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини яратиш каби йўналишлар тақдим этилди. Муҳокама давомида келгусидаги амалий ҳаракатлар, жумладан, янги истиқболли лойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқишга доир амалий чоралар ишлаб чиқилди.

    Семинар якунида иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик форматини белгилаб, 2023 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»ни келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates