ЖАР: йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 нафар мактаб ўқувчиси ҳаётдан кўз юмди

    Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) шимолида мактаб автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 12 нафар бошланғич синф ўқувчиси ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда маҳаллий SABC радиостанцияси маълум қилди.

    Унга кўра, етти нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланди. Эрталаб салонида ўқувчилари бўлган автобус Йоханнесбургдаги мактабга кетаётганида автомобилнинг унга бориб урилиши оқибатида автобус ағдарилиб, ёниб кетди. Ҳодиса қурбонлари ва жароҳатланганларнинг ёши ошкор этилмади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates