У ерда континентал қобиқнинг одатдагидан қалинроқ бўлаги пайдо бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу янги микроконтинентнинг “эмбриони”.
Олимлар ушбу минтақада ер қобиғининг эволюциясини компьютер моделлаштириш ёрдамида қайта қуриб чиқишди. Шунингдек, улар ёриқлар йўналиши ва ёшини аниқлаш учун сейсмик маълумотларга таянишди.
Натижалар шуни кўрсатдики, Канада ва Гренландия ўртасидаги дастлабки рифтогенез (ёриқ ҳосил қилиш жараёни) тахминан 118 миллион йил олдин, Қуйи бўр даврида бошланган. Лабрадор денгизи ва Баффин денгизида янги океан литосферасининг шаклланиши тахминан 61 миллион йил олдин бошланган.
Кичик қитъа асососан 58-49 миллион йил олдин шакллана бошлаган.
Мазкур қитъа ҳудудида материк қобиғининг қалинлиги 19-24 километрни ташкил этади, деб хабар беради mir24.tv.
Олимларнинг таъкидлашича, микроконтинентларнинг шаклланишини ўрганиш Ердаги плиталар тектоникасининг механизмларини яхшироқ тушунишга имкон беради. Бу тектоник офатлар оқибатларини башорат қилиш ва фойдали ресурсларни топиш учун муҳим аҳамиятга эга.