Канадада дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди

    Канадалик олимлар дунёдаги энг тезкор камерани синовдан ўтказди. У сониясига 156 триллион кадр олиш имкониятига эга.

    Қурилма янги оптик технологияга асосланган бўлиб, битта ўта тезкор лазер импульси ёрдамида юздан ортиқ кадрларни олиш имкониятига эга. Камера олимларга фемтосекундларда – сониянинг квадриллиондан бирида содир бўладиган ҳодисаларни ёзиб олиш имконини беради. Технология компьютер хотирасининг янги технологияларини яратишдан тортиб, ультратовуш билан даволаш усулларигача бўлган турли соҳаларда қўлланилиши мумкин.

    Квебекдаги Миллий илмий тадқиқот институти вакиллари янги универсал визуализация тизими илгари эришиб бўлмайдиган кўплаб ҳодисаларни кўришга ёрдам беришини таъкидлашди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates