Кеча тунда 511-сонли Воркута – Новороссийск йўловчи поездининг тўққиз вагони Инта яқинидаги участкада рельсдан чиқиб кетди. Поездда 195 нафар йўловчи ва 20 нафар темирйўлчи бўлган. Охирги маълумотларга кўра, жабрланганларнинг ўн нафари шифохоналарда, улар орасида 14 ёшли қиз ҳам оғир аҳволда.
Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага кучли ёғингарчилик сабаб бўлган, деб хабар беради ria.ru.