Корея Республикасида бўлиб турган овоз берувчиларнинг максимал фаоллиги таъминланади

    Мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Корея Республикасининг Пёнтек шаҳрига хизмат сафари билан бўлдилар.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» кўмагида ушбу шаҳарда вақтинча истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этилди.

    Тадбирда юртдошларимизга Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда истиқомат қилаётган мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қатор масалаларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш асосий мақсадлардан бири эканлиги қайд этилди.

    Шу билан бирга, ватандошларга бўлажак муҳим сиёсий тадбир – Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум тўғрисида маълумот берилиб, унда хорижда истиқомат қилаётган фуқароларимизнинг овоз бериши учун яратилган шарт-шароитлар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, шунингдек, ватандошларни хабардор қилиш ва референдум куни Корея Республикасида бўлиб турган овоз берувчиларнинг максимал фаоллигини таъминлашнинг ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўз навбатида, юртдошларимиз республикамизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий соҳалардаги ютуқларини юқори баҳолаб, бўлажак муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Тадбир якунида фуқароларга зарур консуллик хизматларини ўз вақтида кўрсатиш мақсадида ушбу шаклдаги учрашувларни мунтазам ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates