Корея Республикасида Е-9 визаси асосида иш фаолиятини бошлаётган ватандошлар ва иш берувчилар билан учрашув ташкил этилди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари Е-9 визаси асосида иш фаолиятини бошлаётган ватандошларимиз ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этди.

    Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнлари, ваколатхона томонидан меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    Шу билан бирга, фуқароларга қонуний тарзда бир иш берувчи билан иш жойини ўзгартирмасдан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлишнинг афзалликлари тушунтирилди.

    Бундан ташқари, фуқароларимиз томонидан келгусида иш жараёни билан боғлиқ масалалар ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси фаолиятига доир берилган саволларга жавоб берилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates