Ўқув курслар доирасида тингловчилар учун корхоналарни молиявий соғломлаштириш, трансформация жараёнларини олиб бориш ҳамда хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш, бошқаришга йўналтирилган корпоратив ахборот тизими каби йўналишларда семинарлар ташкил этиляпти.
Ўқув курсида иштирок этаётган, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Иқтисодиёт, прогнозлаштириш ва тарифларни шакллантириш бўлими бошлиғи Абдурашид Муталиповнинг айтишича, бу каби ўқув курслари иш натижадорлигини оширишга, ишлаб чиқариш жараёни оператив самарадорлигини таъминлашга ижобий таъсир этади.
Ҳозирда, соҳада кенг кўламли трансформация жараёнлари кетяпти. Айни ўқув курси бу борада мутахассисларнинг мавжуд билим ва тажрибасини мустаҳкамлашда ҳамда мазкур йўналишдаги халқаро тажрибани янада кенгроқ ўзлаштиришда айни муддао.
Ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари кўмагида амалга ошириляпти.
Маълумот ўрнида, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан бу каби ўқув курсларида ходимларнинг малакасини ошириш ишлари 2022 йил учун белгиланган тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича «Йўл харитаси» доирасида амалга ошириляпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.