Бу ҳақда IRIB телеканали хабар берди.
“Ишончим комилки, миллий салоҳиятдан максимал даражада фойдаланиш орқали мамлакатнинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин”, деди сиёсатчи сайлов штабига ҳужжатларни топширгандан сўнг ўтказилган қисқа матбуот анжуманида.
Сиёсатчи ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида “қашшоқликка қарши кенг қамровли курашиш ва республика аҳолисининг фаровонлиги кўрсаткичларини ошириш”ни қайд этди.
Номзодларни рўйхатга олиш 4 июнга қадар давом этади, иштирокчиларнинг якуний рўйхати 11 июн куни эълон қилинади. Муддатидан олдин президентлик сайлови 28 июнга белгиланган, деб хабар беради report.az.
Маҳмуд Аҳмадинажод 2005 – 2013 йилларда Эрон Президенти бўлган.