Мамлакатимиз туризм соҳаси вакиллари Ҳиндистонда йирик халқаро туризм кўргазмасида иштирок этяпти

    Туризм 23 феврал 2024 1379

    Жорий йил 22 февралда Ҳиндистоннинг Катта Нойда шаҳрида Жануби-шарқий Осиё минтақасидаги энг йирик туризм кўргазмаларидан бири – SATTE (“South Asiaʼs Leading Travel Show”) халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Дунёнинг 56 та мамлакатидан энг йирик туризм компаниялари, транспорт йўналиши ва меҳмонхона бизнеси вакилларини ўзида жамлаган кўргазмада Туризм қўмитаси ва соҳадаги йирик туркомпаниялардан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти.

    Кўргазманинг очилиш маросимида Ҳиндистоннинг туризм ва маданият вазири Кешан Радди иштирок этди ва бу тадбир бутун дунё бўйлаб турли давлатларнинг туризм имкониятларини кенг тарғиб этишда ҳамда келажак лойиҳаларини ҳамкорликда ишлаб чиқишда муҳим платформага айланишига ишонч билдирди.

    Эътиборлиси, кўргазманинг дастлабки кунидаёқ мамлакатимиз вакиллари бир қатор манфаатли ҳамкорликлар бўйича келишувга эришди. Жумладан, Ҳиндистон, Грузия ва Ветнам мамлакатларининг туркомпаниялари билан ўзаро сайёҳлар алмашинувига доир лойиҳалар ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    SATTE халқаро кўргазмаси 2019 йилдан сўнг илк маротаба ўтказиляпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates