Канални бошқарувчи компания раҳбари Рикоурте Васкес Моралес ана шундай огоҳлантириш билан чиқди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
“Қоидалар – бу қоидалар ва истиснолар йўқ. Биз хитойликларни, америкаликларни ёки бошқа бировни камсита олмаймиз. Бу бетарафлик шартномасини, халқаро ҳуқуқни бузади ва тартибсизликка олиб келади”, деди у.
“Хитой Панама каналини бошқармоқда, деган айбловлар асоссиз. Хитойнинг бизнинг операцияларимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дея қўшимча қилди Васкес Моралес.
Америка нашрига кўра, Панама канали орқали кемаларнинг ўтиш нархи 300 минг доллардан 1 миллион долларгача ўзгариб туради.
“Тарифлар бутун дунёдан келган барча кемаларга тааллуқлидир, истиснолар йўқ”, деб таъкидлади Васкес Моралес. У АҚШ сайланган раҳбарининг АҚШ кемаларига канал орқали ўтиш учун кўпроқ тўлов ундирилаётгани ҳақидаги даъволарини рад этди. Унинг сўзларига кўра, фақат битта истисно мавжуд, бу канал орқали устувор ўтиш ҳуқуқи берилган АҚШ ҳарбий кемалари билан боғлиқ.
Васкес Моралес, шунингдек, Панама каналини модернизация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш учун АҚШдан маблағ сўрамагани, компания-администратор мазкур таъмирлаш ишларини ўз даромади ҳисобидан молиялаштираётганини қайд этди.
Аввалроқ Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Панама канали яна АҚШ мулкига айланиши мумкинлигини маълум қилганди, деб хабар беради report.az.