МИБ: биздан қочсангиз ҳам қонун ва виждон амридан қочиб қутула олмайсиз

    Муроджон ўз туманининг энг гўзал ва ақлли қизига уйланди, бироқ у кўрган чет-эл фильмлари каби ҳаёт бўлмади ва 2 нафар фарзандлик бўлишгандан сўнг ажрашди.

    Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Муроджондан ундирувчи Шахлохон фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

    Ижро ҳужжати бўйича қарздор шу кунга қадар алимент пулларини тўламасдан қочиб юрганлиги оқибатида қарздорлик 58 млн 500 минг сўмга етган.

    Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шубаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Муроджонни Риштон туманида эканлиги аниқланиб, ушланаётган жараёнида Муроджон таксига ўтириб қоча бошлади.

    Бюро ходимлари етиб олиб, ушлашиб Муроджонни Бағдод тумани бўлими давлат ижрочисига топширишди.

    Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор Муроджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўпланиб, судга тақдим қилинди.

    Муроджонга нисбатан 28.03.2024 йил куни 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates