Азизхон Шавкатов ташриф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Пойтахтимизда ижтимоий муассасалар, вазирлик ва идоралар, пойтахтдаги бошқа турар ва нотурар жой объектлари биноларига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари фаол давом этяпти. Шунингдек, янги объектларни қуришда фақат экологик тоза ва самарали лойиҳалар, технологиялар ва қурилиш материалларига устунлик берилади.
Меҳмонлар қуёш панелларини етказиб бериш билан бирга пойтахтда ДХШ асосида электр энергиясини тақсимлаш соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Томонлар эҳтимолли ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар ва яқин келажакда мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар