Маълумот учун: Швейцариянинг «Meyer Burger» компанияси фотоэлектр станциялари учун модуллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида фаолият юритади. 1953 йилда ташкил этилган компаниянинг бугунги кунда Германия, АҚШ, Хитой ва Сингапурда ваколатхоналари мавжуд. 2022 йилда компания томонидан ўрнатилган қуёш панелларининг ишлаб чиқариш қуввати 1 ГВтни ташкил қилади. 2024 йилгача компания умумий ўрнатилган қувватларини 3,4 ГВтгача оширишни режалаштирилган.
Учрашувда томонлар «Meyer Burger» компаниясининг илғор технологияларини жалб этган ҳолда мамлакатимизнинг энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Компания вакиллари Ўзбекистонда инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун яратилган ишбилармонлик муҳитининг амалий жиҳатларини юқори баҳолади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.