NASA Марсдаги шароитга мослаштирилган муҳитдаги бир йиллик миссиясини якунлади

    Америка Аэронавтика ва коинот агентлиги NASA тажрибани якунлади, унда тўрт нафар кўнгиллилар гуруҳи Марсдаги шароитга ўхшаш объектда бир йил вақт ўтказишди.

    Миссиянинг мақсади астронавтлар келажакда бу сайёрага боришса, юз бериши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганишга қаратилган. Ўтган июнь ойида Техасдаги Жонсон коинот марказида тўрт нафар кўнгилли Марс муҳитига киришди.

    Иншоотда экипаж учун 3D-принтерда чоп этилган шахсий каюталар ва иш жойлари, шунингдек, Марс юзасини эслатувчи қизил қумли майдон мавжуд.

    Экипаж турли, жумладан, озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъминлаш учун сабзавотлар етиштириш тажрибасини ўтказди.

    Шанба куни гуруҳнинг тўрт аъзоси бир йил ичида биринчи марта у ердан чиқиб кетишди ва олқишлар билан кутиб олинди.

    Иштирокчилардан бири, биолог Келли Хастон бир кун келиб одамларга Марсни тадқиқ қилиш ва яшаш имконини берадиган Ерда амалга оширилаётган ишларда қатнашиш ғурур ва шараф эканини айтди.

    Америка Қўшма Штатлари Ойни тадқиқ қилиш бўйича халқаро Artemis дастурига раҳбарлик қилмоқда, у ҳам Марсда одам миссияларини осонлаштиришга қаратилган.

    NASA маълумотларни таҳлил қилиб, келажакда фазовий тадқиқотлар учун фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар беради www3.nhk.or.jp.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates