NASA Юпитернинг табиий йўлдошига фазовий кемани учиради

    АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) 2024 йил октябрь ойида Юпитернинг йўлдоши – Европага унда ҳаёт учун шароит мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш учун фазовий кемани учиради.

    Бу ҳақда NASA сайти орқали маълум қилинди.

    Europa Clipper миссияси 10 октябрь куни Канаверал бурнидаги (Флорида штати) космодромдан учирилиши режалаштирилган. Бунинг учун Американинг SpaceX компаниясининг Falcon Heavy ракета-ташувчисидан фойдаланилади, деб хабар беради report.az.

    NASAнинг таъкидлашича, миссиянинг мақсади “олимларга Юпитернинг муз билан қопланган табиий йўлдошларидан бирида ҳаёт бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беришдан иборат”. Тажрибалар ўтказиш учун тўққизта асбоб-ускуналар билан жиҳозланган қурилма Юпитер атрофидаги орбитага чиқарилиши ва табиий йўлдош – Европага бир неча бор яқинлашиши кутилмоқда.

    “Тадқиқот маълумотлари шуни кўрсатадики, Европа муз қатлами остида Ердаги барча океанлар ҳажмидан икки баравар кўп бўлган океан мавжуд”, дейилади NASA баёнотида.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates