NASA Юпитернинг йўлдошига Europa Clipper миссиясини юборади

    NASA Europa Clipper миссиясини Юпитернинг йўлдоши Европага унинг ер ости океанларини ўрганиш ва унинг яшаш имкониятини баҳолаш учун юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

    Олимларнинг фикрича, Юпитернинг табиий йўлдоши – Европада Ердан икки баробар кўп сув бўлиши мумкин.

    Фазовий кема тахминан 3,2 миллиард километр масофани босиб ўтади ва табиий йўлдошга 2030 йилда етиб боради. У картография учун қуёш панеллари ва камералар билан, муз ости сувларини ўрганиш учун радар билан жиҳозланган. Олимлар органик бирикмалар изларини ва ҳаётни қўллаб-қувватловчи муҳитда микроблар мавжудлигини ўрганишни режалаштирмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates