Нашриёт адлияга «админ» устидан шикоят қилди

    Ижтимоий ҳаёт 14 феврал 2023 1108

    Фарғона вилоят адлия бошқармасига «Баёз» нашриётининг шикоят- мурожаати келиб тушди.

    Мазкур мурожаатда «Баёз» нашриёти томонидан нашр этилган 28 турдаги китоблар ва ўқув методик қўлланмаларнинг электрон нусхалари нашриёт билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ёки муаллифлар билан келишмаган ҳолда интернет ижтимоий тармоқдаги «ХХХ» канали томонидан тарқатилаётганлиги ва сотилаётганлиги баён этилган. Гап шундаки, ушбу ноқонуний электрон савдо нашриётнинг савдо фаолияти самарадорлигига жиддий зарар келтирган ва нашриёт муаллифлик ҳуқуқи бузилаётганлиги юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

    Бу борада қонунчилик «нима дейди»?

    Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 62-моддасида, ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

    Мавзуга қайтамиз...

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, «Баёз» нашриёти томонидан нашр этилган 28 турдаги китоблар ва ўқув методик қўлланмаларнинг электрон нусхалари ҳақиқатдан ҳам онлайн тарзда сотилиши ва тарқатилиши ноқонуний йўлга қўйилган. Ўрганишлар давомида яна аниқландики, бу ишларни бошқараётган Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро «ББ» (админ) эканлиги аён бўлди. Админ муаллиф ёки нашриёт билан китобларнинг электрон нусхасини тарқатиш ёки сотиш бўйича ҳеч қандай ёзма келишув тузмаган.

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи интернет ижтимоий тармоқдаги «ХРХ» канали админи «ББ»га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳал этиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

    Суд томонидан фуқаро «ББ» Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддасига асосан ҳуқуқбузар деб топилди ва унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates